http://prod1.cnmi_ca.iostructure.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/08/14/newsbrief-01

Ҳибсдаги тожик жангариси ғалаён ташкилотчиси сифатида умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистонда «Ўзбекистон Ислом ҳаракати»нинг (ЎИҲ) ҳибсдаги аъзоси умрбод қамоққа ҳукм қилинди. Мамлакат олий суди уни ўтган йил ноябрь ойида Хўжанддаги қамоқхонада юзага келган қонли ғалаённи ташкиллаштиришда айбдор деб топган, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиосининг тожик хизмати сешанба (13 август) куни.

Амирали Давлатов ва 32 нафар бошқа маҳбус устидан маҳкама ёпиқ тарзда ўтказилган бўлиб, суд июль ойи охирида ўз ҳукмини эълон қилган, деб хабар беради Озодлик радиоси. Олий суд жараён ҳақида ҳеч нарса демаган.

Хабарларга кўра, ғалаёнда иштирок этгани учун, Давлатов каби бир нечта маҳбуснинг қамоқ муддатлари узайтирилган.

Давлатов 2014 йил март ойида мамлакат бўйлаб турли терактлар содир этишни режалаган ЎИҲ жангариларидан иборат саккиз кишилик гуруҳга аъзоликда айбланиб, 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Рафиқаси унинг айбсиз эканлигини, ғалаён вақтида Давлатов қамоқхонадаги учрашувлар хонасида ўз оиласи билан бўлганини айтган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha